Нигерияда 13 кишининг ҳаётига зомин бўлган учта портлашни балоғатга етмаган қизлар амалга оширган, деб хабар бермоқда маҳаллий полиция.

Нигериянинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Даматуру шаҳрида учта портлаш содир бўлган. Иккита портлаш Ид аль-Фитр – Рамазон ҳайити намози адо этилаётган очиқ майдонда, учинчи портлаш масжиднинг яқинида содир этилган.

Вояга етмаган уч нафар қиз амалга оширган терактлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.

Мамлакатда фаолият кўрсатувчи бирорта террорчилик гуруҳи бу терактлар учун жавбгарликни ўз зиммасига олмаган.