Чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланадиган BigBelly компанияси Нью-Йорк кўчаларига ўрнатилган чиқинди қутиларини бепул Wi-Fi билан жиҳозлайди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
BigBelly Нью-Йорк ҳокимидан интернетга уланган махсус чиқинди контейнерлари ўрнатиш учун грант олди. Ахборот узатиш тезлиги 75 Мбт/секундни ташкил қилади. Узатувчиларнинг ерга яқин жойлашиши сигналнинг дарахтлар ва баланд бинолар билан тўсилишининг олдини олади.