Дастурчи Шамситдинов Салоҳиддин Қамардинович томонидан олий таълим муассасалари учун "ТАЛАБА-КОНТРАКТ" дастури ишлаб чиқди.

Мазкур дастурий мажмуа олий таълим муассасаси (ОТМ) талабалари бўйича маълумотлар базасини яратиш, бу маълумотлар базасидан фойдаланиб, шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар бўйича барча ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантириш учун мўлжалланган.

Дастур талабанинг шартнома бўйича қарздорлиги ҳақидаги маълумот; талаба учун тўланган барча тўловлар (сана, ҳужжат рақами, ҳисоб рақам эгаси ва унинг исми); талабаларга стипендия тайинлаш ҳақида гуруҳлар бўйича буйруқлар; ОТМ бўйича, факултет бўйича ва гуруҳлар бўйича қарздорлар рўйхати; зарурат пайтида ОТМ бўйича тезкор ҳисобот (талабалар контингенти факультет, йўналишлар, курслар, гуруҳлар кесимида); маълумотлар базасидан статистик маълумотларни тайёрлаш имкониятига эга. 

Мазкур дастур муаллифига № ДГУ 03122 рақамли гувоҳнома берилди.