Ўзбекистон солиқ идораларига ишламайдиган тўлов терминаллари бўйича кўплаб шикоятлар тушмоқда

Жамият 17 Июль 2015 3667

Бугунги кунда Ўзбекистон солиқ идоралари ишонч телефонларига тушаётган шикоятлардан кўп қисми савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларининг бузилиши ҳамда пластик карточкалар орқали тўловни амалга ошириш пайтида ишламайдиган тўлов терминаллари билан боғлиқ бўлмоқда.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, 2015 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, фуқароларнинг давлат солиқ хизмати ишонч телефонларига мурожаатлари асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида назорат-касса аппаратларига киритилмаган ҳолда 126400,9 минг сўмни ўзлаштириш бўйича 803 та ҳолат қайд этилган.

Бундан ташқари, 533та зарур ҳужжатларсиз савдо ва хизмат кўрсатиш ҳолати, солиқ қонунчилигининг 54 та бошқа қоидабузарликлари қайд этилган. Қоидабузарларга нисбатан тегишли жазолар қўрилган.

Қонуний ҳуқуқларнинг бузилишлари ҳақида давлат солиқ хизматининг ҳудудий идораларига қуйидаги ишонч телефони орқали хабар бериш мумкин: 244-98-98.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар