Ўзбекистонда ИШИДнинг ғайриинсоний хатти-ҳаракатларини ҳаққоний ёритувчи бир қатор ҳужжатли фильмлар суратга олинади.

Фильмлар фуқароларни бу гуруҳдан огоҳ бўлишга, тарғиботчилар тузоғига тушиб қолмасликка чақиради.

Июнь ойининг охирида марказий телеканалларда ўтказилган ток-шоуларда мутахассислар ИШИДни кескин қоралаб чиқишди. Унда иштирок этган масъул шахслар гуруҳ таркибига қўшилаётган ёш ўзбекистонликлар сони ортиб бораётганини тан олди.

Айни пайтда ушбу тадбирларнинг давоми сифатида телевидениеда ҳужжатли фильмлар тайёрланмоқда.