Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси билан ҳамкорликда тиббиёт ходимларини шифохоналар хавфсизлиги индексидан фойдаланишга ўргатиш борасида ўқув семинарлари ўтказди. Бу ҳақда Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси сайти хабар бермоқда.

29 июндан 3 июлга қадар давом этган сафар чоғида халқаро ташкилот мутахассиси 13 нафар маҳаллий эксперт билан машғулот ўтказиб, шифохоналар хавфсизлиги индекси ҳақида тушунча берди. Улар қаторида шифохоналар қурилиши ва уларни жиҳозлашга ихтисослашган муҳандислар, техника муҳандислари, электр ва сув таъминоти, канализация ва иситиш тизимлари билан шуғулланувчи мутахассислар бор эди.

Назарий машғулотлардан сўнг гуруҳ Тошкентдаги учта шифохонада бўлди. У ерда олинган билимлар асосида ахборот тўпланиб, шифохоналар хавфсизлигида йўл қўйилган камчиликлар ҳамда эришилган ютуқлар борасида фикр алмашилди.
Халқаро мутахассис тузилган ушбу гуруҳ бундан кейин мустақил равишда шифохоналарда хавфсизлик индексига риоя қилинишини текшириши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.