Таиландда матеметика фани бўйича ўтказилган 56 Халқаро фан олимпиадасида Ўзбекистон вакиллари Жамшид Яхшиев, Аббос Муҳамедов ва Сардор Бозорбоев бронза медалларини қўлга киритишди.

Халқаро олимпиадада совриндор бўлган бу болалар келгусида Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларига имтиҳонларсиз қабул қилинишади.

Қайд этиш жоизки, олимпиадада совриндор бўлганларнинг 2 нафари, Яхшиев ва Муҳамедов Бухоро вилоятидаги 3 Қоракўл академик лицейи ўқувчилари ҳисобланишади. Бу лицей вакиллари шу вақтгача халқаро олимпиадаларда 33та медал олиб қайтишган.