Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи умра сафаридан қайтиб келди

Ўзбекистон 17 Июль 2015 1480

16 июль куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг Рамазон мавсумидаги 166 нафардан иборат дастлабки гуруҳи умра сафаридан ватанга соғ-саломат қайтиб келди. Зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлар вакиллари кутиб олди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита расмий сайти хабар қилган.

Зиёратчилар умра сафарига 6 июль куни жўнаб кетишган эди.

Маълум қилинишича, зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 2 нафар ишчи гуруҳи, 13 нафар гуруҳ раҳбари (элликбоши), 3 нафар шифокор ва 2 нафар ошпаз хизмат кўрсатди. Ўзбекистонлик зиёратчилар истиқомат қилишлари учун Мадина шаҳрида “Масжиди набавий”дан 100-150 метр узоқликда жойлашган тўрт юлдузли “Фейруз ал-Хайр” меҳмонхонаси, Макка шаҳрида эса “Харам масжиди”дан 1500-2000 метр узоқликдаги “Совфат ал-Мийаъд” меҳмонхонаси хизмат кўрсатган.
Зиёратчилар учун Саудиядаги меҳмонхоналарда сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевидениеси дастурларини томоша қилиш, ватанда бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиш имкониятлари яратилган.

Зиёратчиларни Саудия Арабистонида кутиб олиш, кузатиш ва уларга қулай шароитлар яратиш ишлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Жидда шаҳридаги Бош консуллик таркибида жорий этилган «Ҳаж» ва «Умра» масалалари бўйича атташе ҳамкорлигида ташкил этилди.

Қўмитанинг кун.уз таҳририятига маълум қилишича, 18 ва 20 июль кунларида зиёратчиларнинг навбатдаги гуруҳлари Ўзбекистонга қайтиб келади. Жорий йилги умра зиёратига 670 нафар ўзбекистонлик йўл олганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70875 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36977 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21397 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80785 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61796 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 114 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 64 Жаҳон
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1134 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 735 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 471 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар