Қирғизистон АҚШ билан келишувни бекор қилмоқчи

Жаҳон 17 Июль 2015 10324

Қирғизистон АҚШ билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни бир томонлама бекор қилиш ниятини билдирди. Бу ҳақда республика ҳукуматининг сайти орқали хабар қилинди.
Бу қарор қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, қамоқда умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган Азимжон Асқаровга “Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” мукофотининг берилиши муносабати билан қабул қилинди.

2010 йилнинг июнь ойида Қирғизистонда ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида содир бўлган этник тўқнашувларда, расмий маълумотларга қараганда, 500 киши ҳалок бўлди, 2 минг киши яраланди. Республиканинг ўзбек жамоаси вакили бўлган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва журналист Азимжон Асқаров Жалолобод вилоятида этник ўзбекларга қарши содир этилаётган жиноятларни ҳужжатлаштираётган пайтда қўлга олиниб, қамоққа ташланди. Суд уни оммавий тартибсизликларни уюштиришда, этник нафрат қўзғатишда ҳамда милиция ходими Миқтибек Сулаймоновни ўлдиришда қатнашганликда айблаб умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.
Кеча АҚШ давлат департаменти Асқаровни “Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” мукофоти билан тақдирлади. Айни пайтда 47-колонияда жазони ўтаётган Азимжон Асқаров ўрнига мукофотни унинг ўғли Шерзод қабул қилиб олади.
Бу Қирғизистон расмийларининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги бу борадаги баёнотида АҚШ мамлакатдаги этник тотувлик ва мувозанатни бузишга ҳаракат қилганликда айблади.
“Шу боис Асқаровнинг бундай олий мукофот билан тақдирланиши республика томонидан мамлакатимиздаги этник тотувликни бузишга қаратилган ҳаракат сифатида баҳоланади”, – хулоса қилинади баёнотда.
Шунингдек, ҳукумат вакиллари бундай қарор икки давлат ўртасидаги дўстлик муносабатларининг асосий принципларига зид келишини таъкидлаб ўтди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар