Қоҳирада “Мусулмон биродарлари”нинг 6 аъзоси ўлдирилди

Жаҳон 17 Июль 2015 1945

Миср пойтахтида маҳаллий аҳоли билан тўқнашувлар чоғида “Мусулмон биродарлари” гуруҳининг 6 нафар аъзоси ўлдирилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
ИИВ маълумотларига қараганда, полиция ходимлари тўқнашув давомида гуруҳнинг 15 аъзосини қўлга олган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 экстремистнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Миср бош прокурори Хишом Баракат автомобилининг портлатиб юборилиши оқибатида ҳалок бўлган эди. Баракат “Мусулмон биродарлари”га қарши ишларни тафтиш қилишда иштирок этаётган эди. Шу ишлар бўйича мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва ҳаракат етакчиси Муҳаммад Бадий ўлимга ҳукм қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар