Регистонда янги амфитеатр қурилди

Ўзбекистон 17 Июль 2015 2738

Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йили арафасида Самарқандда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўрилмоқда. Шу туфайли шаҳарда кенг миқёсда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Регистон майдонида янги амфитеатр қурилмоқда. У ерда мусиқа форумининг асосий тадбирлари ўтказилади.

Регистон ансамбли мустақил дирекцияси раҳбари Беҳруз Маъруфийнинг айтишича, майдонда кенг миқёсли реконструкция ишлари 2014 йилда ўтказилган эди. Жорий йилда эса амфитеатр қурилиши олиб борилмоқда.

Қурилиш ишларида замонавий технологиялардан фойдаланилмоқда. Майдонда янгича ёритиш тизими ўрнатилмоқда. Ишлар “Тошшаҳарнур” корхонаси мутахассислари томонидан германиялик ҳамкасблар иштирокида олиб борилмоқда. Янги тизимда меъморий ёритиш, лазер-шоу ва 3D форматидаги тақдимот кўзда тутилган. Бунинг учун амфитеатрнинг икки томонидан махсус мониторлар ўрнатилади.

Шу билан бирга, тадбирга тайёргарлик ишлари ҳам давом этмоқда. Майдонда қад кўтарган улкан саҳнанинг очилиш маросими репетицияси олиб бориляпти. Унда бадиий коллективлар, ансамбллар, фольклор ва этнографик гуруҳлар, эстрада хонандалари, ижодкор ёшлар иштирок этмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар