Россия чемпионатида янги мавсум бошланмоқда

Спорт 17 Июль 2015 1015

Бугун, 17 июль куни Россия миллий чемпионатининг янги мавсумига старт берилади. Биринчи турни "Спартак" ҳамда "Уфа" клублари бошлаб беришади.

Қолган ўйинлар 18-19-20 июль кунларида ўтказилади.

Илк турнинг иккинчи кунида мухлислар турнинг марказий учрашувларидан биринчисига гувоҳ бўлишади. Пойтахтда ЦСКА жамоаси Қозоннинг "Рубин" клубини қабул қилади. Шу куни "Ростов" "Терек" билан ўйин ўтказади.
Учинчи кунда эса мухлисларни яна бир шиддатли баҳс кутмоқда. "Зенит" ўз майдонида "Динамо"га қарши ўйин орқали мавсумни бошлайди. Шу куни Москванинг "Локомотив" жамоаси сафарда "Мордовия" меҳмони бўлса, "Анжи" "Крилья Советов"ни кутади.

20 июль кунига "Краснодар" ва "Амкар" ҳамда "Кубань" ва "Урал" жамоалари ўйинлари белгиланган.

Кўпроқ янгиликлар