Саакашвили россиялик мухолиф сиёсатчини ўзига ўринбосар қилиб тайинлади

Жаҳон 17 Июль 2015 2405

Грузиянинг собиқ президенти, Украинанинг Одесса вилояти ҳокими Михеил Саакашвили россиялик мухолиф сиёсатчи Мария Гайдарни ўзига ўринбосар қилиб тайинлади. Бу ҳақда “Думская” нашри хабар бермоқда.
Саакашвилининг сўзларига қараганда, Гайдар хоним ижтимоий соҳа учун жавоб беради. Шу билан бирга, сиёсатчи ҳали расман лавозимга киришмади.
“Одессага бутун Украина, бутун Европа ва бутун Россия қараб турибди. Одессадаги муваффақиятларимиз бутун дунёга таъсир кўрсатади. Мен украиналиклар рус халқи фақат ҳукуматдан иборат эмаслигини билишини истайман. У ерда ҳам мамлакатингизга умид билан қараётганлар бор”, – деди Гайдар хоним.
Сиёсий фаолиятдан ташқари, Мария Гайдар “Эхо Москви” радиосида журналист сифатида машҳур.

Кўпроқ янгиликлар