Саудия Арабистони пойтахти – Ар-Риёд шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида икки полициячи яраланди. Қироллик Ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг хабар беришича, портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобиль қамоқхона биноси ёнидаги назорат-ўтказиш пункти ёнида портлатиб юборилган. Автомобилни террорчи-худкуш бошқарган.

Портлаш полициячилар машинани текшириш учун тўхтатишга ҳаракат қилганларида содир этилган. Яраланганлар яқин орадаги шифохоналарга етказилганлар, уларнинг аҳволи барқарор ҳисобланмоқда.

2014 йилнинг февралида қироллик террорчиликка қарши кураш ҳақидаги қонунни қабул қилиб, экстремистларга нисбатан сиёсатни кучайтирган эди. Ярим йил ичида қироллик Ички ишлар вазирлиги бир неча бор оммавий ҳибсга олишлар ҳақида маълум қилган. Бироқ ҳукумат радикалларнинг фаолияти устидан тўлиқ назоратни қўлга ололмаяпти. Май ойида мамлакатнинг шарқидаги масжидларда содир этилган терактлар туфайли 20 нафардан кўпроқ киши ҳалок бўлган эди.