Тошкентда КБРЯМнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий котибият очилади

Ўзбекистон 17 Июль 2015 1267

2015 йилнинг 17 июль кунида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа ташқи фаолият хизматининг Бош котиби ўринбосари Мачей Поповскини қабул қилди.

М.Поповски Кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар (КБРЯМ) бўйича илғор тажриба марказларининг Марказий Осиё учун Минтақавий котибияти расмий очилиш маросимида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига ташриф буюрган.

Учрашувда КБРЯМ марказлари Минтақавий котибиятини ташкил этилиши Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича Ўзбекистон ташаббусининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ келиши таъкидланди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан ЕИнинг Марказий Осиё бўйича Стратегиясини амалга ошириш доирасидаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Музокараларда ЕИ делегацияси бошлиғи, элчи Юрий Штерк ҳам иштирок этди.

Кўпроқ янгиликлар