Иккинчи даврага тайёргарликни Австрияда олиб боришни маъқул кўрган “Локомотив” кеча манзилга етиб борди. “Темирйўлчилар” йиғин мобайнида тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказишади, деб хабар берди клубнинг расмий веб сайти.

Даслатбки баҳс эртага Исроилнинг “Маккаби Хайфа” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Ундан кейин жамоамиз Туркия Суперлигасининг иккита клубига қарши майдонга тушади: “Акҳисар Беледияспор” ҳамда “Коняспор”, охирги учрашув эса БААнинг “Ал Айн” клубига қарши ўтказилади.

18 июль. “Локомотив” – “Маккаби Хайфа” (Исроил)
21 июль. “Локомотив” – “Акҳисар Беледияспор” (Туркия)
24 июль. “Локомотив” – “Коняспор” (Туркия)
26 июль. “Локомотив” – “Ал Айн” (БАА)