China Railway Investment давлат холдинги 351 дона темир йўл состави етказиб беришга тендер эълон қилди. China Daily нашрининг ёзишича, 66 млрд юань ёки 10.6 млрд долларлик ушбу шартнома Хитой тарихидаги энг йирик буюртма бўлади.
China Railway Investment 228 юқори тезликка эга состав (250 км/соатгача) ва 123 поезд сотиб олмоқчи.
Хитойдаги биринчи юқори тезликдаги йўналишнинг қурилиши 1999 йили бошланган эди. 2013 йил якунларига кўра мамлакатда бундай йўллар узунлиги 11 минг км ни ташкил қилди. Ўтган йили бу кўрсаткич 16 минг км га тенг бўлди.
2020 йили Хитой йўловчилар миқдорини 3 баробарга ошириб, 5 млрд га етказмоқчи.