Япония бош вазири Синдзо Абэ 2020 йили Япониядаги ўтадиган Олимпия ўйинлари учун қурилаётган Токио Олимпия стадиони лойиҳасини қайта кўриб чиқишни талаб қилди.
“Мен режаларни тўлалигича қайта кўриб чиқишимиз керак деган қарорга келдим. Биз логистика ҳамда қурилиш муддатларини ўрганиб чиқдик, аммо биз ишни ўз вақтида якунлашимиз керак, шу боис мен шундай қарорга келдим”, – унинг сўзларини келтиради KyodoNews агентлиги.
Айтилишича, жамоатчиликнинг арена қурилишига сарфланадиган маблағ борасидаги норозилиги боис қайта кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилинган.