Япония раҳбарияти мамлакатнинг жанубий соҳилидан “Нангка” тайфунининг келиши ҳамда у билан боғлиқ ер ўпирилишлари кузатилгани туфайли камида 350 минг киши эвакуация қилинишини айтди.
Кеча тайфун Сикоку оролигача етиб бориб, у ерда кучли ёғингарчилик келтириб чиқарди, шамол тезлиги 185 км/соатни ташкил қилди.
Киодо ахборот агентлиги 2 киши ҳалок бўлганини, NHK телеканали эса 31 киши яраланганини маълум қилди.
Жума куни эрталаб “Нангка” кучсизланиб, тропик бўронга ўтди, аммо яқин бир неча соат ичида шамол инсонлар ҳаётига хавф солишда давом этиши айтилмоқда.