“Russian today” (“Россия сегодня”) халқаро ахборот агентлиги телебошловчиси ва бош директори Дмитрий Киселёвнинг Facebook даги саҳифаси яратилгандан бир неча соат ўтиб йўқ бўлиб қолди.

Куни-кеча Киселёв ўз саҳифасининг ҳақиқийлигини тасдиқлаб, Twitter ва Instagram’да ҳам аккаунтлар яратишни ўйлаётганини айтган.

“Олдиндан огоҳлантираман, куракда турмайдиган сўзлар, сўкинган фойдаланувчиларни огоҳлантирмасдан ман қилиб қўяман. Балчиқ титишни хоҳловчилар буни бошқа жойларда қилишлари мумкин. Ва аниқ менсиз. Қани, кетдик”, деб ёзганди телебошловчи Facebook’даги ўзининг илк постида.

Қайд этилишича, Киселёвнинг саҳифасида оммавий равишда ҳақоратомуз тусдаги шарҳлар пайдо бўла бошлагандан кейин унинг саҳифаси ўчирилган.

Киселёвнинг айтишича, унинг саҳифаси ижтимоий тармоқ маъмурияти томонидан тўсиб қўйилган.