Bein Sports нашри мухбири Танкреди Палмери яримҳимоячи Артуро Видалнинг “Ювентус”дан кетишининг тавсилотларини маълум қилди.

“Арсенал” Видаль йўл-транспорт ҳодисасига тушишидан бир ой аввал уни харид қилиш бўйича “Ювентус”га таклиф билдирган. Таклиф рад этилган, чунки туринликлар уни сотишни истамаганлар.

Бироқ автоҳалокатдан кейин уларнинг фикрлари ўзгариб қолди. Видаль вакиллари “Арсенал” билан музокаралар ўтказишга ҳаракат қилдилар, бироқ кеч бўлган эди.

Улар “Бавария”ни жалб қилишларига тўғри келган. “Арсенал” ҳам футболчига қизиқиш билдираётгани “Бавария”ни тезкор қарор қабул қилишга мажбур этган”, деб ёзди Палмери ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, чилилик футболчи Америка Кубоги мусобақаси пайтида маст ҳолатда автомобиль бошқарганда ўз аёли билан автоҳалокатга учраган.