АҚШ транспорт хавфсизлиги миллий бошқармаси Украинада айирмачилар томонидан уриб туширилган Boeing самолётининг ҳалокати юзасидан олиб борилаётган текширувлар ҳамда халқаро трибуналнинг шакллантирилиши юзасидан изоҳ беришдан бош тортди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
“Биз фақат ўзимиз олиб бораётган суриштирувлар юзасидан изоҳ берамиз”, – деди бошқарманинг расмий вакили Эрик Уайсс.
“Бизнинг мутахассисларимиз ушбу ишни олиб бормаяпти. Бу суриштирув бизга тегишли эмас”, – қўшимча қилди амалдор.