Эроннинг олий раҳбари оятуллоҳ Али Ҳаменеий унинг “такаббур” АҚШга нисбатан муносабати ўзгармаслигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Рамазон ойининг якунланиши муносабати билан чиқиш қилган оятуллоҳ сиёсатчиларга шартномани ўрганиб чиқиб, унда Эроннинг миллий манфаатлари ҳисобга олинганини текшириш ҳақида топшириқ берди.

“Эрон урушни қўллаб-қувватламайди, лекин шундай бўлса, АҚШ шарманда бўлади”, – деди Ҳаменеий.