Германияда икки эркак ноқонуний тарзда қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар сотгани учун шартли қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар бермоқда.

Суд материалларига кўра, Германиянинг Метцинген шаҳрида яшовчи икки эркак турли хилдаги қурол-аслаҳа сотиб олиб, уни кейин Қозоғистон давлат кучишлатар тузилмаларига сотиш билан шуғулланган.

Қайд этилишича, эркаклар зарурий рухсатсиз Нурсултон Назарбоевнинг президент гвардиясига ва Қозоғистоннинг аксилтеррорчилик махсус бўлинмаларидан бирига тўппончалар, патронлар ва гранаталар сотганлар.

Тадбиркорлар судда ўз бизнесларини қонуний деб ўйлаганлари ва бухгалтерлик ҳужжатларини юритганларини айтганлар.