Ироқнинг Бани-Саад шаҳрида 18 июлда содир бўлган портлаш қурбонлари сони 120 кишига етди. Маълумотларга кўра, яна 130 киши жароҳат олган.

Теракт учун жавобгарликни “ИШИД” террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.