Келажакнинг энг бой шаҳарлари

Жаҳон 18 Июль 2015 18154

Ишонаверинг, роппа роса 10 йилдан сўнг, сиз Нью-Йорк, Лондон ва Гонконг каби энг йирик, замонавий шаҳарларни ёдингиздан чиқариб юборасиз. Нега дейсизми? McKinsey тадқиқотчиларининг сўзларига кўра, 2025 йилда айнан ушбу шаҳарлар ўз ўрни ва номини янги шаҳарларга бўшатиб беради. Марҳамат, тадқиқотчилар тақдим этган шаҳарлар рўйхати билан танишинг. 

ДОХА, ҚАТАР:

Доха бутун дунёда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш борасида етакчилик қилмоқда. Қатар давлатида жойлашган ушбу шаҳар энг  бадавлат шаҳарлар сирасига киради ва 2022 йилда футбол бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионати ўйинларига айнан ушбу шаҳар мезбонлик қилади.  

БЕРГЕН, НОРВЕГИЯ

Норвегиянинг ушбу шаҳри аҳоли сони жиҳатдан иккинчи ўринда туради. McKinsey тадқиқотчиларининг сўзларига кўра, Берген иқтисодий жиҳатдан дунёда етакчилик қилиш салоҳиятига эга.  Порт шаҳар сифатида Берген Норвегиянинг нефт-газ ва ишлаб чиқариш соҳасида энг асосий бўғини ҳисобланади. 

ТРОНХЕЙМ, НОРВЕГИЯ

Тронхейм мобиль аппарат технологиялари ишлаб чиқариш бўйича етакчилик қилади. 1980 йилда Норвегиянинг ушбу шаҳрида GSM алоқаси яратилган. Расмий маълумотларга кўра, шаҳарда яшовчи 10 мингдан ортиқ инсоннинг 550 дан ортиғи стартаплардан иборат. 

ХВАСОН, ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

Ушбу шаҳар гарчи унчалик танилмаган бўлса-да, Сеулнинг жанубий қисмида айнан Hyundai ва Samsung, Kia ва LG Electronics каби компаниялар фаолият олиб боради. Шаҳарнинг Донгтанг туманида шаҳардаги энг йирик ва замонавий қурилиш моллари ишлаб чиқарилади. Шу сабабли шаҳар ҳокимияти уй-жой қурилишига, суперзамонавий дея таърифланган Донгтанг туманига катта миқдорда пул сарфлайди.  

АНСАН, ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

Ансан – Жанубий Кореядаги саноатлашган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Шаҳар Хитой яқинидаги порт шаҳар сифатида Пхёнтхекга эгалик қилади.  

РЕЙН-РУР, ГЕРМАНИЯ

Рейн-Рур конгломерат шаҳар сифатида Германиядаги энг бой шаҳарлардан бири ҳисобланса, Европада Париж ва Лондондан сўнг учинчи ўринда туради. "Fortune" рўйхатидаги 500 та Европадаги энг кучли иқтисодий компаниядан 12 тасининг асосий офиси айнан мана шу шаҳарда фаолият олиб боради. 

МАКАО, ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ

Ушбу шаҳар ўтган йилнинг охирида 2025 йилга келиб дунёнинг энг бой мамлакатлар ўнталиги қаторидан жой олувчи шаҳар сифатида номзодликка даъвогар эди, ҳозирда эса кучли иқтисодий қийинчиликни бошдан кечирмоқда. Макаога асосий фойда келтирувчи казинолардаги порахўрлик эвазига унинг қтисодий имкониятлари 17 фоизга қисқарди. Келгуси йил Макаонинг иқтисодий имкониятларида ўзгаришлар кузатилиши мумкин, бунинг учун бюджет даромадлари учун диверсификация керак бўлади. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар