Кўчада сотилаётган ўрик шарбати, морс, квас ва айрон танқид остига олинди

Жамият 18 Июль 2015 8184

Ёз кунларида кўчаларда салқин ичимликлар кўп сотилади. Булар ичида ўрик шарбати, морс, квас, айрон сингарилар катта талаб қозонмоқда. Лекин ушбу ичимликларнинг сотилиши жараёни санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди. Хусусан, улар сотиладиган жойларда ҳеч қандай шароитлар яратилмаган, ичимликлар қуйиб бериладиган идишлар тозалиги талаб даражадасида эмас.
Бу ҳолат “Оила даврасида” газетаси танқид остига олинди.
“Иссиқ кунларда чанқовбосди ичимликларга эҳтиёж ортади албатта, – дейди Тошкент вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг санитария бўлими мудири Абдураҳмон Исмоилов. – Бугун кўча-кўйда йўл ёқасида, ерости йўлакчаларида, аҳоли гавжум жойларда квас, морс, ўрик шарбати, айрон, гўжа каби ичимликлар айрим фуқаролар томонидан қўлбола усулда тайёрланиб, хавфсизлиги ҳамда сифатини кафолатловчи ҳужжатсиз савдо қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилмаган қурилиш молларидан тайёрланган бочкаларда эмин-эркин сотилишига кўзимиз тушади”.

Кўпроқ янгиликлар