27 июлдан бошлаб Москва метроси ходимлари метро инфратузилмаси ва ҳаракатланувчи таркибда жойлаштирилган барча реклама шитлари ва бошқа реклама ташувчиларни демонтаж қилишни бошлайдилар. Бу ҳақда Москва метроси раҳбари ўринбосари Юрий Дегтярев маълум қилди.

Дегтяревнинг айтишича, метрода реклама жойлаштириш билан шуғулланган “Авто Селл” компаниясининг метро олдидаги қарзи 1,124 рублни ташкил қилмоқда. Метро хизматида таъкидланишича, метро маъмурияти компания билан шартномани бекор қилиб, унинг устидан қарзларни тўлаш бўйича судга даъво аризаси бермоқчи.

Дегтярев метрода реклама билан шуғулланувчи янги компания бир ой ичида излаб топилишини айтди.