Наманганда фаолият юритаётган Lyuks beton montaj МЧЖ раҳбари Отабек Собиров давлатдан даромадларини яширгани боис 4 марта жиноий жавобгарликка топширилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
У судланиб, икки марта жиноий жавобгарликка тортилди. Учинчи бор у ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уч йилга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди. Ушбу муддатнинг тугашига эса бир йил саккиз ой бор эди.
У 2013 йилнинг учинчи чораги бўйича Наманган шаҳар ДСИга жамият томонидан кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишлар бўйича ҳисобот топширганда, унга сохта маълумот киритиб, 37.198 млн сўмлик ягона солиқ тўловларини яширишга уринди. Шунингдек, Собиров бу борадаги қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларига зид равишда 153.722 млн сўмлик дебиторлик қарзларининг муддатини ўтказиб юборди. Бундан ташқари, жамиятда иш ҳақидан қарздорлик келиб чиқишига сабаб бўлди.
Суд томонидан Собировга тегишли жазо тайинланди.