Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқот уюштирди. Бу ҳақда The New York Times газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, бу икки етакчининг бир йилдан буён биринчи телефон мулоқотидир.
Нетаньяху матбуот хизмати тарқатган матбуот хабарномасида айтилишича, у Аббосга Исроил фуқаролари тинчликни хоҳлаши ва бундан кейин ҳам минтақада барқарорлик ўрнатиш йўлидаги иш давом этишини маълум қилган.
Ўз навбатида, Аббос йил сўнгига қадар тинчлик шартномаси тузишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтган.