Олланд “Формула-1” юлдузи Бьянкининг вафоти юзасидан таъзия билдирди

Жаҳон 18 Июль 2015 1630

Франция президенти Франсуа Олланд “Формула-1” юлдузи Жюль Бьянкининг оиласига ўз ҳамдардлигини билдирди. У Франция спорти унинг қиёфасида улкан умидларидан бирини йўқотганини таъкидлаб ўтди.
Илгарироқ “Маруся” жамоаси аъзоси, “Формула-1” ҳайдовчиси Жюль Бьянки Франциядаги шифохоналарнинг бирида вафот этгани хабар қилинди. Бу ҳақда ҳайдовчининг расмий фан-клубининг Фейсбукдаги саҳифасида айтилди.
Бьянки 2014 йил 5 октябрида Япониядаги Гран-прида ҳалокатга учради. У 43-айланишда трассадан чиқиб кетиб, германиялик ҳайдовчи Адриан Сутилнинг болидини эвакуация қилишга келган тракторга урилди. Пойга 47-айланишда қизил байроқ билан тўхтатилган эди.

Кўпроқ янгиликлар