Ўзбекистон жанубий чегараларини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон 18 Июль 2015 22908

Толибон ва ИШИД гуруҳи жангарилари Афғонистоннинг шимолий вилоятларида фаоллаша бошлагани туфайли Ўзбекистон жанубий чегараларини мустаҳкамламоқда. Ўзбекистон чегарачилари Афғонистон билан 140 км ли чегаранинг хавфсиз эканлиги, ҳар қандай босқинчиларга қарши чора-тадбирлар кўрилганлигини айтмоқда. Бу ҳақда МДҲ чегара қўшинлари командирлари кенгашининг 18 июнь куни Душанбедаги конференцияси чоғида Ўзбекистон вакили баёнот берди.
Ўзбекистон чегара қўшинларининг яхши тайёргарлиги ва сергаклиги туфайли Афғонистон ҳудудидан гиёҳванд моддаларнинг ўтказилиши ҳам назорат остига олинди. Расмий маълумотларга қараганда, Афғонистон кўкнорининг фақат 1 фоизи Ўзбекистонга олиб ўтилган.
“90-йиллар охирида Толибон ва Ўзбекистон ислом ҳаракатининг чегарага яқинлашиши жиддий хавотирларга сабаб бўлган эди, – дейди тошкентлик журналист Рустам Аҳмадуллин. – Жангариларнинг чегарани бузиб ўтиши таҳдиди мавжуд эди”.
“Бугун эса Афғонистон чегараларида жангариларнинг тўпланиши ҳақидаги хабарлар унчалик катта хавотирга сабаб бўлмаяпти, – қўшимча қилади жамиятшунос Валерий Хан. – Охирги йилларда Ўзбекистон армияси минтақадаги энг катта кучга айланди”.
Бу фикрлар "Ўт қудрати" глобал индекси маълумотларига асосланади – у Ўзбекистон қуролли кучларини 2014 йили Марказий Осиёдаги энг кучли армия деб топган эди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон чегараларида Тожикистон чегараларидагига нисбатан камроқ жангарилар тўпланган, деб хабар берди Ўзбекистон чегара хизмати штаби бошлиғи генерал-майор Носирбек Усмонбеков Душанбе конференцияси давомида.
Усмонбеков апрель ойида Тожикистонда бўлиб, Хўжандда чегара қўшинлари ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномани имзолади. Кучлар чегарадаги вазият бўйича ахборот алмашиб туришга келишиб олишди. Бу тарихий воқеа икки қўшни давлат чегара қисмлари командирлари ўртасида ўтказилган биринчи конференцияни юзага келтирди.
Шу билан бирга, ушбу давлатлар Афғонистон билан ҳам алоқаларини ривожлантириб бормоқда.
“Ўзбекистон ва Тожикистон билан ҳамкорликнинг кенгайиши ўтган йилнинг сентябрида Афғонистонда янги ҳукуматнинг шаклланиши биланоқ унинг асосий истиқболлари йўналишларидан бирига айланди, – деди 23 июнь куни Афғонистон тадбиркорларининг Минск делегациясига раҳбарлик қилган президентнинг махсус вакили Шокри Коргар. – Ўзбекистон биз учун ўта муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон бизни МДҲ темир йўл тармоғи билан бирлаштирадиган ягона давлатдир. Бундан ташқари, Ўзбекистон Кобул ва Мозори Шариф шаҳарларини электр қуввати билан таъминлайди”.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9709 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22589 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45430 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46864 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 436 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1056 Спорт
Кўпроқ янгиликлар