Ўзбекистон Мустақиллик кунига тайёргарлик кўра бошлади

Ўзбекистон 18 Июль 2015 4696

17 июль куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йилигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат мустақилликнинг туб моҳиятини чуқур тушуниш, фуқаролар ва жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистоннинг ушбу йилларда босиб ўтган ривожланиш йўли, олиб борилган ислоҳотлар ва эришилган ютуқларнинг мазмунини етказиш, фуқароларни янги чўққилар сари интилишга руҳлантириш, мамлакатнинг энг асосий байрамини юқори савияда ўтказиш мақсадида қабул қилинди.
Давлат раҳбари Мустақиллик куни байрамини ўтказишга тайёрланиш бўйича республика комиссияси таркибини тасдиқлади. Комиссияга бир ҳафта ичида ташкилий-амалий, маданий-маърифий ва ахборий-тушунтириш тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш топширилди. Дастурни тайёрлашда қуйидаги истиқболли йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш тавсия қилинди:
Мустақиллик Ўзбекистон халқи учун миллий давлатчиликни, ўз ҳуқуқ ва қадриятларини, урф-одат ва анъаналарини, динини, тарихини ва аждодларининг хотирасини тиклаш, баркамол авлод тарбиялаш йўлида улкан имкониятларни очиб берганига алоҳида урғу бериш;
Ўзбекистон ўз вақтида маъмурий-буйруқбозлик тизимидан, бир ёқлама иқтисодиётдан, “шок терапияси” сингари моделлардан воз кечиб, беш тамойилга асосланган тараққиёт йўлини танлагани ва бу йўлда маълум муваффақиятларни қўлга киритганини акс эттириш, тараққиётнинг ўзбек модели номини олган стратегияни амалга оширишда эришилган ютуқларни ёритиш;
Яқин ўтмишда қолоқ аграр давлат бўлган, иқтисодиёти пахтачилик ва пахтани бирламчи қайта ишлашга асосланган Ўзбекистон бугун саноати ривожланган, иқтисодиёти тез суръатларда ўсаётган, юқори салоҳиятли юқори технологияларнинг жорий қилиниши ҳисобидан ялпи ички маҳсулотида саноатнинг улуши 25 фоизга етган давлатга айланганини кўрсатиб бериш.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар