Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле Сан-Паулу шаҳри жанубида жойлашган Альберт Эйнштейн номидаги шифохонага ётқазилди, деб хабар бермоқда globoesporte.com портали. Порталнинг маълумотларига кўра, 74 ёшли Пеле шифохонага 5 кун аввал ётқазилган. Пеле оиласи бунинг сабабларини ошкор этишга рухсат бермаяпти.

Жорий йилнинг май ойида Пеле простата бези гиперплазияси бўйича жарроҳлиқ операциясини ўтказган эди. Ўшанда шифокорлар Пеледа онгологик касаллик учратишмаган. “Футбол қироли” илк бор 2014 йилнинг 13 ноябрида ошқозони билан боғлиқ муаммо туфайли шифохонага ётқазилган эди ва у буйраклардаги тошларни йўқотиш бўйича операция ўтказган. Кейинроқ Пеле ўша ойнинг ўзида такрор шифохонага ётқазилган эди.