Россия Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Алексей Пушковнинг фикрича, Украинада “Ўнг сектор” партиясининг Олий Радани тарқатиб юбориш ҳақидаги талаблари Европа Иттифоқини хавотирга солмоқда. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзув қолдирди.
“Ярошнинг ишончи комил: Порошенко ўз ўрнида эмас, Радани тарқатиб юбориш ва янги сайловлар эълон қилиш керак. ЕИ Украинадан борган сайин кўпроқ қўрқмоқда”, – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Пушков Украинадаги вазиятни Сурия ва Ироқдаги воқеалар билан қиёслади: “Ироқ ва Сурия Ўрта Шарқда тартибсизлик зонасига айланди, Украина эса Шарқий Европада”.