Қашқадарёда машиналарнинг техник созлиги ҳужжатларини сохталаштириш билан шуғулланган қаллоб қўлга олинди

Жамият 18 Июль 2015 2767

Қарши туманининг Лаганди қишлоғида яшовчи Умиджон Раҳимов машиналарнинг техник созлиги ҳужжатларини сохталаштиришда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, 2014 йилдан буён Mercedes-Bens 0303D русумли автобусда лицензия асосида ишлаб келган И. Қулмаматов машинанинг техник созлиги ва лицензиясининг амал қилиш муддати тугаганлиги боис фаолиятини вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлган. Кейинчалик у таниши Равшан орқали Раҳимов ҳақида эшитиб, унга мурожаат қилган ва техник созлик ҳужжатларини расмийлаштириб беришни илтимос қилган. Раҳимов бу ишни қилиб, бунинг эвазига 650 минг сўм олган. Аммо икки кундан кейин ҳужжатлар сохталиги аниқланган.
Автобусни текширувдан ўтказган ЙҲХБ ходимлари ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, уларнинг сохталигини билиб қолишган. Шундан сўнг улар Қулмаматов орқали Раҳимовни топиб, қўлга олишган.
Тергов жараёнида аниқланишича, Раҳимов бу ишни ёлғиз қилмай, Қаршининг Қарлуқбоғот маҳалласида яшайдиган Баҳодир Ҳаким унинг шериги бўлган. Улар биргаликда бир қанча одамларга шундай “хизмат кўрсатиб”, пул эвазига сохта ҳужжатлар тўғирлаб бергани маълум бўлди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар