Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Россия президенти Владимир Путин унга ўлдириш билан таҳдид қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Мен биринчи бўлиб Путинга қуролли қаршилик кўрсатганман, шунинг учун у мени ўлдириш билан оммавий тарзда таҳдид қилмоқда”, деб Саакашвили ўзининг ўринбосари Мария Гайдарнинг фикрига изоҳ бериб ўтди.

Гайдар ўзининг ижтимоий тармоқлардаги постида Украинанинг ҳудудий бирлигини қўллаб-қувватлаши ва Россия ҳукуматининг сиёсати билан рози эмаслигини ёзган эди.