Жанубий Кореянинг Samsung Group корпорацияси акционерлари корпорацияга тегишли бўлган Samsung C&T Corp қурилиш компанияси ва Cheil Industries Inc. нинг бирлашишини маъқулладилар.

Келишув миқдори 8 млрд долларга баҳоланмоқда. Янги компания Samsung C&T деб номланади ва Жанубий Корея бозоридаги капиталлашуви бўйича 5-рақамли компанияга айланади.

Samsung Group ундан активларга эгалик қилишни соддалаштиришни талаб қилаётган Жанубий Корея ҳукуматининг босими остида ўз бизнесини қайта ташкил этмоқда. Ушбу қайта ташкил этиш жаарёни 2014 йилнинг май ойида корпорация бошқарув раиси Ли Кун Хи юракдаги муаммолар билан зудлик билан шифохонага етказилиши билан тезлашиб кетди. Ли Кун Хи касали туфайли корпорация бошқарувидан четлашган. Унинг ўғли Ли Чжэ Йонг Cheil нинг 23,2 фоизига эгалик қилади.