Саудия Арабистонида “ИШИД” билан алоқадор бўлган 400 дан кўпроқ одам ҳибсга олинди

Жаҳон 18 Июль 2015 3642

Саудия Арабистонида “ИШИД” террорчилик ташкилоти билан алоқадор бўлган 431 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.

Қўлга олинганларнинг кўпчилиги қироллик фуқаролари бўлиб, қолган қисми Миср, Яман, Иордания, Жазоир, Нигерия, Чад ва бошқа мамлакатлар фуқароларидан иборат. Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, қўлга олинганлардан баъзилари мамлакат ҳудудида теракт амалга оширмоқчи бўлган.

Аввалроқ “ИШИД” жангарилари 16 июль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги қамоқхона олдида автомобилнинг портлашига жавобгарликни ўз зиммасига олган эди.

Кўпроқ янгиликлар