Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчилари Денис Истомин ва Фарруҳ Дўстов Дэвис кубогининг Осиё/Океания минтақаси биринчи гуруҳининг иккинчи раундида Жанубий Кореяга қарши учрашувда терма жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқишди.

Истомин-Дўстов дуэти жуфтлик учрашувида 2 соат 5 дақиқа ичида уч сетда Жанубий Корея вакиллари Жи Сунг Нам ва Мин-Кю Сонгни 6:2, 7:5, 7:6(3) ҳисобида мағлуб этишди.

Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши учрашувда 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда.

19 июль куни Фарруҳ Дўстов-Сеонг Чан Хонг ва Денис Истомин-Хеон Чанг ўртасида якуний учрашувлар бўлиб ўтади.