Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Украина элчихоналари ходимларига мурожаат қилиб, уларни мавжуд муаммоларни ҳал қилишга чақирди. У мактуб матнини ўз твиттерида чоп этди.
Климкин Украинанинг турли давлатларидаги элчилари билан келиб чиқаётган муаммоларга эътибор қаратди. Шу масала бўйича у Нидерландия, Греция, Буюк Британия, Чехия, Словения, Ирландия ва Испаниядаги элчиларга мурожаат қилди.
Шунингдек, у ташқи ишлар вазирлигида коммуникацион ислоҳот ўтказилишини маълум қилди. Хусусан, элчихоналар ташкилий масалалар бўйича қўшимча талаблар олиши айтилди.