Хитойда юк кўтарадиган кран қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди ва 7 киши жароҳатланди

Жаҳон 18 Июль 2015 1261

Хитойнинг шарқидаги Шаньдун вилоятида юк кўтарадиган кран қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди ва 7 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа шанба куни Ляочен шаҳрида содир бўлди. Кран кимё заводи қурилиш майдонида ағдарилиб кетди.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар азият чеккан 9 кишини шифохонага етказди. Шифохонада улардан 2 нафари вафот этди.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар