Тошкент вилоятининг Зангиота туманида хорижий валютанинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.
Жумладан, фуқаро Алибек Умировнинг валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиб келаётгани маълум бўлди. у туман ҳудудида жойлашган Ҳунармандлар бозори олдида ўзига тегишли Spark русумли автомобилида фуқаро Мунира Яминовага 8 минг долларни 24.1 млн сўмга сотаётган пайтда ушланди. Унинг ёнидаги пуллар ашёвий далил тариқасида олинди.
Унинг иши атрофлича ўрганилиб, жиноят ишлари бўйича туман судига оширилди.