“Рома” футболчилари Мельбурндаги “Халқаро чемпионлар кубоги” мавсумолди мусобақасининг 1-турида Мадриднинг “Реал” клубини мағлуб этишди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади, пенальтилар сериясида римликлар аниқроқ натижа кўрсатишди ва 7:6 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Реал”нинг россиялик яримҳимоячиси Денис Черишев танаффус пайтида Мартин Эдегорнинг ўрнига майдонга тушиб, бутун тайм давомида майдонда ҳаракат қилди.

Халқаро чемпионлар кубоги. Австралия. 1-тур

“Реал” (Мадрид) – “Рома” (Рим) — 0:0 (пен. 6:7)