Тошкентнинг “Ўзбекистон” спорт мажмуасида APB (AIBA Pro Boxing) турнири 60 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги биринчи силсиласининг иккинчи босқич ўйинлари бўлиб ўтди. Бу ҳақдаги хабарнома Ўзбекистон бокс федерацияси сайтида эълон қилинди.
Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги, бокс федерацияси, миллий олимпия қўмитаси ҳамда Халқаро ҳаваскор бокс уюшмаси томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Бразилия, Германия, Италия, Ирландия, Россия, Бенин ва Филиппин вакиллари иштирок этди.
Жами тўрт жанг ўтказилди.
2016 йили Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмаси учун кечган баҳсда ўзбекистонлик боксчи Хуршид Тожибоев россиялик Дмитрий Полянский 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қолган уч ўйин рейтинг баллари учун ўтказилди. Ирландиялик Дэвид Жойс Бразилия вакили Робсон Консейкаога қарши рингга чиқиб, иккинчи раундда нокаутга учради. Филиппинлик Чарли Суарез италияк Доменик Валентинони енгди, германиялик Артур Бриль эса бенинлик Чит Шафиқдан енгилди.