Автобус ҳайдовчиси ҳушини йўқотиши оқибатида автоҳалокат юз берди

Жамият 19 Июль 2015 4541

Қозоғистон пойтахти Остонада, Қўнаев кўчасида “Дипломат” меҳмонхонаси ва “Нур Отан” партияси биноси яқинида йирик автоҳалокат юз берди.

Йўловчи автобуси рейс амалга ошираётган пайтда катта тезликда кўча четидаги устунга бориб урилган.

Маълумотларга кўра, 10 дан зиёдроқ одам турли даражадаги жароҳатлар олганлар. Кўпчилик жароҳатланганларнинг қўл-оёқлари синган ва бошларидан жароҳат олганлар.

Йўл-транспорт ҳодисаси жойида тезкор хизматлар иш олиб бормоқда.

Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар беришича, автоҳалокат автобус ҳайдовчисининг автобусни бошқараётганда ҳушидан кетиши сабабли юз берган. Ҳайдовчи бирдан ўзини ёмон ҳис қила бошлаган, бироқ бу ҳақда айтишга ва автобусни тўхтатишга улгура олмаган.

Йўл хизмати воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар