Бангладешдаги автоҳалокатда 16 киши қурбон бўлди, 50дан ортиқ киши тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Bangla-TV миллий телеканали хабар берди.
Мамлакат шимолидаги кўприклардан бири эрталабки туман туфайли икки автобус юзма-юз тўқнашди. Иккала ҳайдовчи ҳамда 12 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, шифохонага кетишда яна 2 кишининг жони узилди. Жароҳат олган 50 кишидан 7 нафари оғир аҳволда.