“Барселона” футбол клубининг президенти этиб Хосеп Бартомеу сайланди.

Клубнинг президент лавозимига сайловларда 4 номзод қатнашди, бироқ асосий кураш клубнинг амалдаги президенти Хосеп Бартомеу ва Жоан Лапорта ўртасида борди.

Бартомеу 54,63 фоиз овоз (клубнинг 25 823 аъзоси), Лапорта эса 33,03 фоиз (15 615) овоз йиғишга муввақ бўлди.
Ўз навбатида, яна икки номзод – Агусти Бенедито ва Тони Фрейша мос равишда 7,17 фоиз ва 3,70 фоиз овоз тўплашди.

Хосеп Бартомеунинг клуб президенти ваколатлари муддати 2021 йилгача давом этади.