ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович “Милан”га қайтиши мумкин.
Илгарироқ ПСЖ швециялик спортчини 5.5 млн еврога сотишга тайёрлиги маълум қилинган эди.
Sport Italia нашрининг ёзишича, 33 ёшли футболчи ПСЖ эгаси шайх Муҳаммад бин Ҳамад ал-Таний билан “Лион”га қарши кечадиган Франция Суперкубоги учрашувидан сўнг эски жамоасига ўтиши ҳақида келишиб олди. Ўйин 1 август куни Монреалга ўтади.
Ибрагимович “Милан” билан 3 йиллик шартнома имзолаб, йилига 7.5 млн евро олади.
Ибрагимович илгари “Милан” таркибида икки мавсум ўтказган.