Germanwings компаниясига тегишли, Франция Альпларида ҳалокатга учраган Airbus A320 лайнерида ҳалок бўлган йўловчилардан бир қисмининг қариндошлари 200 минг евродан товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда Bild газетаси ёзмоқда.
Айтилишича, Lufthansa бераётган товон пули айни дамда 1 ҳалок бўлган киши учун 25 минг еврони, ҳар бир қариндошига эса 10 минг еврони ташкил қилмоқда.
“Оила аъзолари бу таклифни рад қилмоқда”, – деди 35 оиланинг адвокати Эльмар Жемулла.
Ҳозиргача 50 минг евро товон пули тўлаб бўлинган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 24 мартида Germanwings компаниясига тегишли Airbus A320 лайнери Франция Альпларида ҳалокатга учради. Иккинчи учувчи кабинани ичкаридан ёпиб олиб, самолётни тоғларга қулатди. Натижада бортда бўлган 150 киши ҳалок бўлди.
Бундан ташқари, яқинда ЕИ ушбу воқеа муносабати билан учувчиларга бўлган талабларни оширди.